avatar
Куч
824.45
Рейтинг
+317.79

Azimova Lola Karimovna

Мақолалар

Йўл одобига риоя қилайлик!

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    Маълумки, яхши тарбия олган, кенг дунёқарашга эга, маърифатли инсонлар маданиятли, зиёли инсонлар сифатида қадрланади ва ардоқланади. Жамиятимизда шундай шарафга эга инсонлар талайгина. Ҳар бир нарсанинг ижобий ва салбий томони бўлганидек, кундалик ҳаётимизда тарбиясиз, маданиятсиз инсонлар ҳам учраб туради. Бугунги даврда жуда муҳим бўлган кийиниш одобини бир четга суриб турайликда, биргина йўлда юриш одоби, маданияти ҳақида фикр юритайлик. Чунки кўпгина ёшлар йўлда қандай юриш кераклигини, унинг одоб нормаларини унутиб қўймоқдалар.


      Ҳаммага маълумки, бизнинг аждодларимиз ислом маданияти бағрида камолга етган ва қон‑қонимизга ўзбекона миллий хусусиятлар сингиб кетган. Ёшларни тарбиялаганда, инсонларни кўрганда салом бер, каттага ҳурматда бўл, ўзгалар оғирини енгил қил, катталардан олдинда юрма ва бошқа шу каби ўзбекона гўзал жиҳатлар уқтирилади. Ҳатто эртак, ривоят, ҳикоят, ҳадислар ёки шеърлар ёд олдириш орқали ҳам яхшилик қилиш ғояси сингдириб борилади. Бир ҳадисда, кимки йўлда ётган хасни олиб, одамларга қулайлик туғдирса, катта савобга эришади, дейилган. Дарҳақиқат, бугунги ёшлар хас у ёқда турсин, ҳатто йўлда одоб сақлаб юролмаётганлиги, ачинарли ҳол. Кундалик ҳаётимизда, таълим жараёнидан бўшаган ёшларнинг йўлни тўлдириб, бақир‑чақир қилиб, кимдир қувлаган, кимдир ҳақоратлаган ва яна кимдир йўловчиларни туртган ҳолда кўрамиз. Ҳатто таълим муассасаси даргоҳида ўқувчилар икки гуруҳга ажралган ҳолда ур‑йиқит, ҳақоратлар билан ниманингдир устида жанжаллашаётган ҳолатларга ҳам гувоҳ бўламиз. Ўғил болалар у ёқда турсин, ҳатто нафосат, гўзаллик тимсоли бўлган қизларни бир‑бири билан гуруҳлараро жанжалини кўриб, ҳайрон қоласан. Айниқса, оила қуришга тайёр ёшга етган, баъзилари ҳатто оила ҳам қурган коллежда таълим олаётган қизлардан чиқаётгани, ачинарли ҳол, албатта. Бу ҳолат менга ғарб давлатларининг мактаб, ўқувчи‑ёшлар ҳаёти билан боғлиқ фильмини эслатиб юборди. Ўшанда чет эл ёшларининг қиёфасидаги, хатти‑ҳаракатидаги жангариликни ва ҳатто ўқитувчига бўлган салбий муносабатини кўриб, хайрият бундай ёшлар бизларда йўқ, деб ўйлагандим. Кейинчалик юқоридаги каби салбий ҳолатларни кўриб, чет элнинг жангари боласидан бизнинг ёшлар ҳам қолишмаяптимикин, деб ўйлаб қоламан. Ишдан қайтаётган кечки маҳал, тиқилинч ҳолатда транспортга чиқамиз. Транспортдаги ҳолатни гапирмаса ҳам бўлади: кимдир баланд овозда уяли алоқа воситасида ахлоқсизларча гаплашган, кимлардир атрофдагиларга халақит берадиган даражада таълим жараёнидаги қайсидир ўқитувчи ёки ўқувчини муҳокама қилган ва яна кимлардир катталарга жой бермаган ҳолда ўзини уйқуга солиб кетаётган ва ҳоказо қатор кўнгилсиз ҳолатлар ҳар бир онгли инсонни ўйлантирмай қолмайди. Транспорт саёз бўлган вақтда эса, чиптачи ёш йигит‑қизларнинг ҳайдовчи билан бўлган қўпол, оғизга олиб бўлмайдиган ахлоқсизларча муомаласини эшитиб, асаблар чарчаган ҳолда манзилга етамиз. Бу етмагандек, транспортларда “чекилмасин”, деб катта‑катта ҳарфлар билан ёзилган огоҳномаларга ёки расмли белгиларга кўзимиз тушади. Аксарият ҳолларда бу қоидаларга фақат йўловчилар амал қиладию, ҳайдовчи ёки чиптачилар эса, бундан мустасно ҳолда ахлоқсиз муомаласи етмагандек, бутун йўловчиларни заҳарлаб, манзилига етказади. Бундан кўринадики, йўлда юришдек, манзилга етказишдек катта савобга кимлар эриша олади, албатта одобли, маданиятли, гўзал тарбия олган инсонларгина дейиш мумкин. Шу ўринда, домла айтган бир ибратли ҳаётий воқеа ёдимга тушди. Бир куни университетдаги домлага бошқа бир ўқитувчи талабаларнинг ўзини тутиши, муомаласини танқид қилиб, яхшилар камайиб кетаётганлигидан нолиб гапирган. Шунда домла йўл четида беозоргина, қимтиниб, одоб билан кетаётган талабани кўрсатиб, “йўқ дея олмаймиз, мана борку, шунга ҳам шукр” деган экан. Тарбиясиз ёшлар кўпаймоқда, деб бонг урганимиз билан камайиб қолмайди. Албатта катта авлод ёшларга ибрат мактаби бўлиши, уларни доимий назоратига олган ҳолда ёмонликдан қайтариб, яхшиликка бошловчи панд‑насиҳатлари, ўгитларини аямаслиги керак. Буюк алломаларимиз ўз‑ўзидан буюк бўлмаган, балки кимнингдир тарбияси, ўзларининг эса, тинимсиз меҳнати, машаққати ҳосиласи ўлароқ, бундай шону шарафга, мартабага эришганлар.


      Хулоса қилиб айтганда, ёшларимизга гўзал тарбия бериб, уларни юксак мақсадларга эришишига умид ва энг асосийси, маънавий қанот бера олсак, ўйлайманки, ҳар қадамда савоб ишларни амалга оширадиган даражадаги маърифатли, баркамол инсонларни тарбиялаган бўламиз.


 


Лола Азимова

Мушфиқим онам

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Йўлларимга кўз қадаб турган,


Ёшланибла сўз қадаб турган,


Ғамдан қадди дол бўлиб юрган,


Меҳрибоним мушфиқим онам.


 


Ёлғиз ҳаёт заҳрини енгган,


Машаққатдан жуссаси тинган,


Баъзан қалби армонла ёнган,


Жовидоним мунисим онам.


 


Фақат фарзанд учун яшади,


Баҳорлари кузга бўшади,


Бахтим кўриб юздан ошади,


Дуогўйим меҳрибон онам.


 


Нодон қизинг баётин битди,


Бор қувончу ҳаётин битди,


Кечирмоғинг умидла кутди,


Мудом рози камтарин онам.

ВАТАНИМ - МАНГУ ОШЁНИМ

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Шу юрт чун айлагум шукрона ҳар он,


Бағрида яйрагум шаксиз, бегумон,


Кетсам гар соғинчдан кўзларим гирён.


Шу она Ватаним – мангу ошёним.


 


Нолисам, мен асло фарзандинг эмас,


Бу қалбим ўзга юрт орзусин демас,


Жисму жон мадҳингни битмасдан кетмас.


Муқаддас Ватаним – мангу ошёним.


 


Гўзал бўстонингда Навоий бўлгум,


Ёруғ осмонингда Ой каби тўлгум,


Сўнг манзил тупроғинг қучибла ўлгум.


Шу она тупроғим – мангу ошёним.


 


Лола Азимова

Тўртликлар

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Нодоннинг қўлига боқмагин дунё,


Ҳасад селларига оқмагин дунё.


Яхшини хор қилиб, ахмоқни тўрда,


Яйратиб яшнатиб, ёқмагин дунё.


***


Эртанг учун ғам ема асло,


Кетганига куймагин илло.


Сабр қилгин шукрла яша,


Раззоқ берар ризқингни аъло. 


***


Оҳ! етмоқ мумкинми бахт қасри томон,


Эҳ! бунга тўсиқ бор бир ками замон.


Лойимиз қорибди ул азал наққош,


Гуноҳ дунёсига берибла минг бош.


***


Мен шеър ёздим, саҳрога эмас,


Гулзори бор бўстонлар учун.


Бир сўз айтдим, гумроҳга эмас,


Қалби уйғоқ покдонлар учун.


 


Лола Азимова


  

Тошкент ислом университетида "Ишга кириш учун суҳбат қилиш мезонлари ва талаблари" мавзусида машғулот ўтказилди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    Жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент ислом университетида Япониянинг Ўзбекистондаги Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги волонтёри, профессор Казуюки Нагао иштирокида “Ишга кириш учун суҳбат қилиш мезонлари ва талаблари” мавзусида инглиз тилида амалий машғулот бўлиб ўтди. Амалий машғулотда “Жаҳон иқтисодиёти ва Халқаро иқтисодий муносабатлар” ва “Психология” йўналиши талабалари иштирок этди.



 


Тошкент ислом университетида шахмат мусобақаси бўлиб ўтди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

      Маълумки, инсон саломатлиги кўп жиҳатдан жисмоний машқлар билан чамбарчас боғлиқ. Тананинг саломатлиги бу албатта руҳиятга ҳам таъсир қилади ва аксинча руҳ хасталиги жисмдаги турли касалликларни юзага келтиради. Шундай экан, инсон ҳар томонлама ҳам жисмонан ҳам руҳан соғлом бўлиши керак.


     Бугунги кунда республикамизда спорт соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, бир қанча ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг жаҳон андозаларига мос қонуний ва меъёрий асослари яратилганлиги ҳар жиҳатдан аҳамиятлидир.



Соғлом турмуш тарзи ва ёшлар тарбияси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

    Соғлом бола – жамият келажаги, фаровон юрт равнақидир. Баркамол, етук авлодларни тарбиялаш – давлатимиз сиёсатининг асосида, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг марказида туради.




Тилга эътибор - элга эътибор

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

      Ҳар бир миллатнинг ўзлигини, унинг миллий яхлитлигини таъминлайдиган ва ўзида миллат, халқ руҳини ифодалайдиган бу – она тилидир. Она тили – халқнинг бутун жиҳатларини ўзида акс эттиради ва келгуси авлод учун маънавий бойлик сифатида етказади. Бугунги кунда мустақил Ўзбекистоннинг давлат тилига бўлган эътибори маънавий‑маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг муҳим ва устувор вазифаларидан биридир. Давлатимиз сиёсатининг негизини ҳам миллий тил, она тилига эътибор ташкил этади.



Фарзандлари соғлом юртнинг келажаги буюкдир

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

   Изланувчан ва иқтидорли талабаларни топиш ҳамда уларнинг илмий фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент ислом университетида ибратли анъана йўлга қўйилган. Илмий изланувчан талабалар учун “Талабалар илмий жамияти” ташкил этилган. Ушбу жамият томонидан ҳар йили турли долзарб мавзуларга бағишлаб, конференция ва маърузалар ўтказиб келинади. Хусусан, навбатдаги илмий-амалий семинар “Соғлом бола йили” давлат Дастурида белгиланган вазифаларни бажаришга қаратилди.



 


Тошкент ислом университетида Президент И.Каримов асарларининг араб тилидаги нашри тақдимоти ўтказилди

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


    4 июнь куни Тошкент ислом университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг “Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид ва барқарорлик шартлари” асарининг араб тилидаги нашри бўйича тақдимот бўлиб ўтди. Мазкур  асар мазмунан бойлиги ва долзарб масалаларни ёритганлиги билан аҳамиятлидир.



   


Экологик хавфсизлик - барқарор ривожланиш омили

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Экологик хавфсизлик – барқарор ривожланиш омили


Маълумки, экологик фалокатлар глобал муаммолардан бири сифатида бутун дунё ҳамжамиятини ташвишга солиб келмоқда. Инсониятнинг табиатга нисбатан шафқатсизларча муносабати охир-оқибат турли даражадаги фалокатларни юзага келтирмоқда. Хусусан дунёда юз бераётган табиий офатлар, иқлимнинг кескин ўзгариши, наслий касалликлар ва бошқалар инсониятни ташвишга солаётганлиги сир эмас. Ўзбекистонда табиатни, атроф-муҳитни асраш бўйича бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда. Бу борада тарғибот-ташвиқот ишларининг кенг йўлга қўйилиши эса, ўсиб келаётган ёш авлод онгига, унинг тарбиясига ижобий таъсир кўрсатишга йўналтирилгандир. Шу мақсадда, Тошкент ислом университетида 4 июнь куни “Экологик ҳафталик” доирасида “Экологик хавфсизлик – Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ривожлантириш омили” мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси профессори Б.Баҳриддинов ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети доценти С.Тўраева иштирок этди. Ўтказилган семинар-маърузада бугунги кундаги долзарб муаммолар муҳокама қилинди ва ўзаро фикр алмашилди. 


Юрт мадҳи

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Кўксим узра порлаган бир нур,


 


Тупроғимнинг бир қўри эрур.


 


Қорачиқда авайланган дур,


 


Момом изин ғубори эрур.


 


Олам узра таралган ҳар сур,


 


Аллаларнинг ифори эрур.


 


Эрк куйини куйлаган ҳар ҳур,


 


Ватанимнинг ғурури эрур.


 


Юрт ишқи деб урган юраклар,


 


Билгин алар вафоим дурур


 

Оила тинчлиги - жамият фаровонлиги асоси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


   Маълумки, жамиятнинг муҳим бўғини бўлган оилалар қанчалик тинч ва тотув бўлса, шундагина давлат тинч ва барқарор равнақ топиши мумкин. Шу жиҳатдан, оила қўрғонининг мустаҳкамлиги ва унда маънавий жиҳатларнинг шаклланиши ҳамда амалга оширилиши муҳим аҳамиятга эга. Бинобарин оила деб аталмиш муқаддас маконда фарзандлар камолга етади, улғаяди.


    Шундай экан, жамиятда юзага келаётган оилалар қанчалик мустаҳкам қурилмоқда, пойдевори‑чи? Дарҳақиқат, оиланинг барпо этилишида кимлар ёки нималар муҳим роль ўйнайди, ташқи таъсирлар‑чи? Мавжуд оилалар ва янги барпо этилаётган кичик бир оила ўз мавқеини қанчалик асрамоқда? Оила – муқаддас қўрғон, оила – маънавий камолот маскани ва бошқа бир қанча сўз ва иборалар билан оиланинг мавқеини белгилаймиз.



Атроф-муҳитга ким масъул?

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Атроф-муҳитга ким масъул?


Бугунги кунда инсоният олдида турган глобал муаммолардан бири – экологик фалокатлар, деб кўп бор оммавий ахборот воситалари, газета ва журналлар, борингки, жаҳон ҳамжамияти бонг урмоқда. Аслида катта даражадаги фалокатларнинг юзага келишига кичик-кичик муаммолар сабаб эмасми?!


Коллежда табиат ҳақида маъруза қилаётган ўқитувчи ўқувчилардан сўрайди: “Кундалик ҳаётимизда атроф-муҳитга, умуман табиатга қандай салбий муносабатда бўляпмиз?” Ўқувчи завқ билан қилган ишларини бирма-бир баён этади: “Хоҳлаган жойда, хусусан бекатдами, таълим муассасаси ҳудудидами, кўчада юргандами писта чақамиз, конфет, музқаймоқ қоғозини ташлаймиз ва ичимликнинг бўшаган идишларини дуч келган жойда қолдирамиз”. Ўқитувчи сўрайди: “Шу қилган ишимиз тўғрими?” Ўқувчи жавоб беради: “Балким нотўғридир, лекин ҳамма шундай йўл тутади. Бу оддий ҳол, дейиш мумкин”. Бошқа ўқувчи фикрини тасдиқлайди “Ёшлар у ёқда турсин, ҳатто катта ёшли одамларнинг автобус ойнасидан олма пўчоғини ташлаганини ўз кўзим билан кўрганман”.


Бу каби мунозарали фикрлар хилма-хил ва турлича. Кимдир атроф-муҳитга бу каби муносабатни оддий ҳол сифатида қабул қилади, кимдир аксинча. Албатта, бир қараганда оддий ва кўзга у даражада ташланмайдиган ҳолат. Аммо яранинг газак олиб кетишига кўз илғамас ва майда нарсалар сабаб эмасми?!


Хазон ёқиляпти, ичимлик суви исроф қилиняпти, ўсимлик ва ҳайвонот оламига аёвсиз даражада муносабатда бўлиняпти. Шундай экан, атроф-муҳитга ким масъул? Зиёлими, маҳалла оқсоқолими, шу соҳа мутасаддиларими ва ёинки юқори лавозимдаги кишими? Ким? Аслида ҳар биримиз! Ёшлар кимдан ўрганади. Албатта, ўзидан катта инсонлардан. Бироқ, юқорида келтирилган мисолдаги каби ёшлар айбни катталардан топса-чи?


Ўқитувчи жон куйдириб, ўқувчи қалбига таъсир кўрсатишга, бу ишларнинг хатолигини исботлашга уринади ва ҳатто ҳаётий мисол келтиради: “Олий ўқув юртига энди кирган пайтларим эди. Ёз кунлари ўртоғим берган пистани чақиб, бекатда турган эдим. Пистани охиригача чақиб улгурмасдан, трамвай келиб қолди. Югуриб, транспортга чиқиб олдим ва ўриндиқлардан бирини эгалладим. Қўлимда қолган озгина пистани охиригача чақдим ва трамвай ойнасидан ташлаб юбордим. Шунда бу хатти-ҳаракатимни кузатиб турган кекса отахон атроф-муҳитни ифлос қилганлигим, кимнингдир меҳнатини қадрламаганлигим, ахлоққа, инсонийликка умуман тўғри келмаслиги хусусида куйиниб, насиҳат қилди.


Отахон қилган насиҳат, ўринли танбеҳ то уйга етгунча менга катта таъсир қилди ва қилмишимдан минг пушаймон бўлиб, бу ҳолни қайта такрорламасликка қарор қилдим”.


Ҳаётий воқеликни тинглаган ўқувчи: “Бизга сабоқ берадиган инсонлар бўлмаган”, — деса, бошқаси фикрига қарши: “Кексалар насиҳат қилганда, кўпчилик ёшларга эриш туюлганини кўрганман”,- дейди.


Бундан кўринадики, ҳамма нарсанинг асоси маънавий етукликка бориб тақалади. Табиат эса шундоқ ҳам гўзал ва мукаммал қилиб яратилган. Бу гўзалликкка раҳна солаётган бундай муаммоларимиз четдан кузатганда, ўзимизнинг қандай эканлигимизни кўрсатади.


Демак, бизнинг юқорида таъкидлаб ўтган ҳолатларимиз нафақат табиатга, балки инсонларга нисбатан ҳам ҳурматсизлигимиз эмасми?! Биз қачонки ўзимизни ҳурмат қилар эканмиз, шундагина қилаётган ишларимизга қалб оламидан, виждон амридан келиб чиққан ҳолда муносабатда бўламиз.


Маънан етуклик, аввало, кексалар ўгити, ҳаёт тажрибалари асосида юзага келган ибратли сўзлари, ҳаёт тарзи асосида ёшлар дунёқарашида шакллантирилади. Шу жиҳатдан, ёшлар катталардан ўрнак олаётган экан, биз катталар ёш авлод тарбиясига бефарқ бўлмайлик! Ҳеч бўлмаганда ўз хатти-ҳаракатимизни назорат қила олайлик! Муомаламиз, ибратли сўзимизни аямайлик!


–“Инсонларнинг яхшиси инсонларга фойдаси текканидир”, мазмунасидаги Ҳадиси шарифга амал қилиб яшаб ўтган азизларимиз ўзларидаги кибр, риё ва шу каби ёмон иллатлардан покланиш мақсадида тинимсиз яхши амаллар қилиш ҳаракатида бўлганлар. Махлуқотга Яратганнинг муҳаббати билан назар ташлаш натижасида инсон ўзидаги кўплаб ёмон сифатларини кўради ва шу орқали ўз-ўзини тарбиялайди.


Ривоятларга кўра, улуғ ватандошимиз Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари ғурур ва кибрнинг акси бўлган камтаринлик мақомига эришиш учун етти йил яраланган ҳайвонларга, етти йил хаста инсонларга ёрдам бериш ва яна етти йил инсонлар ўтадиган йўлларни тозалаш билан умргузаронлик қилганликлари биз учун ибрат манбаидир. Ёшларни улар ҳаёт тарзи асосида тарбияласак, ўгитларини сингдирсак, ўйлаймизки, маънан етук авлод тарбиясига ўз ҳиссамизни қўшган бўламиз.


 


Лола Азимова

Ўқитувчилик фидоийликни талаб қилади

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Ўқитувчилик  фидоийликни талаб қилади


 


 Қадим‑қадимдан устоз ҳамиша қадрланиб, унинг мақоми отанинг мақомига тенг қўйиб келинган. Ота фарзандни кўпроқ моддий томондан таъминласа, устоз эса уни маънавий‑ахлоқий жиҳатларининг шаклланишига, тарбиясига таъсир кўрсатади. Бежиз, халқимизда, “устоз – отангдек улуғ” ёки “устоз кўрмаган шогирд, шогирд эмас” каби ибратли нақллар тилга олинмаган. Чунончи боланинг ҳар томонлама етук, баркамол шахс сифатида шаклланишида ўқитувчи‑мураббийнинг хизмати беқиёс. Бу борада Президент Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида ўқитувчи‑мураббийлар ҳақида шундай деган эдилар: “… мактаб деган улуғ даргоҳнинг инсон ва жамият тараққиётидаги ҳиссаси ва таъсирини, нафақат ёшларимиз, балки бутун халқимиз келажагини ҳал қиладиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнатини ҳеч нарса билан ўлчаб, қиёслаб бўлмайди. Маърифатпарвар боболаримизнинг фикрини давом эттириб, агарки дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса, касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир… Чиндан ҳам, ўқитувчи наинки синф хонасига файз ва зиё олиб кирадиган, балки минг-минглаб мурғак қалбларга эзгулик ёғдусини бахш этадиган, ўз ўқувчиларига ҳақиқатан ҳам ҳаёт мактабини берадиган мўътабар зотдир”.



Соғлом турмуш - фаровон ҳаёт асоси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 Соғлом турмуш – фаровон ҳаёт асоси


    Соғлиқни сақлаш, тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар замирида инсон саломатлиги, унинг соғлом турмуш кечириши ва бунинг учун соғлом турмуш тарзини яратиш масаласи долзарб масалалардан ҳисобланади ва амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий марказида туради. Шу жиҳатдан, муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов томонидан жорий йил “Соғлом бола йили” деб эълон қилинди ва давлат Дастури белгилаб қўйилди.


 



Билмам

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Ер бағрида ул танлар қолган,


Ақлга не ҳикматлар солган,


Ўйлаб ўйга етолмай толган,


Ул тан қаён кетарин билмам.


 


Фиръавну Намрудлар барин,


Танлар учун бичмишлар заррин,


Кўриб солгин ибрат назарин,


Кафанли тан қоларин билмам.


 


Cахий қўлли Ҳотамитой бўл,


Оби раҳмат чашмасига тўл,


Ҳеч бўлмаса тўлин Ойдай бўл,


Нетай бир кун кетарим билмам.


 


Лола Азимова

Тўртликлар

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

Давлат деб топганинг бир сиқим тупроқ,


Умр йўлларинг ҳам бир хазон япроқ.


Шошасан, югурасан дунё моли деб,


Охири топганинг кафандир бироқ.


***


Эй инсон ўзлигинг ҳамиша англа,


Оллоҳнинг каломин қалбингла тингла.


Ўткинчи дунёда ўтмасдан умринг,


Ҳаётинг йўлини покликла ўнгла.


***


Дунёга мен қачон келдим билмасман,


Не амал не савоб қилдим билмасман.


Аллоҳим бўйнимга юклаган фарзин,


Қай бирин гўзалроқ этдим билмасман.


***


Бири кам дунёни тўлдирмай камин,


Елкага кўтариб яшайди замин.


Бу ҳолдин нолалар чеккувчи инсон,


Наҳот буни англаб етмайди ҳамон.


 


Лола Азимова


 

Тўртликлар

Блог им. lolaazim

Давлат деб топганинг бир сиқим тупроқ,


Умр йўлларинг ҳам бир хазон япроқ.


Шошасан, югурасан дунё моли деб,


Охири топганинг кафандир бироқ.


***


Эй инсон ўзлигинг ҳамиша англа,


Оллоҳнинг каломин қалбингла тингла.


Ўткинчи дунёда ўтмасдан умринг,


Ҳаётинг йўлини покликла ўнгла.


***


Дунёга мен қачон келдим билмасман,


Не амал, не савоб қилдим билмасман.


Аллоҳим бўйнимга юклаган фарзин,


Қай бирин гўзалроқ этдим билмасман.


***


Бири кам дунёни тўлдирмай камин,


Елкага кўтариб яшайди замин.


Бу ҳолдин нолалар чеккувчи инсон,


Наҳот буни англаб етмайди ҳамон.