Imom Faxr Roziy va Sulton Muhammad
Toshkent islom universiteti bitiruvchilariImom Faxr Roziy bilan sulton Muhammad Xorazmshohning hammomda do‘stlik sham’ini yoqqanlari va imomning so‘zi bilan sultonning takabburlikdan voz kechgani
Халқимизда “қариси бор уйнинг фариштаси бор” ёки “қари билганни пари билмас” каби гўзал мақоллар бўлиб, бу ўзбек халқининг нечоғлик бағрикенглиги ва кексаларга нисбатан ҳурматли эканлигидан дарак беради. Қарияларни эъзозлаган, қадрлаган, уларни асраб-авайлаган ҳамда ёш авлод тарбиясида устоз даражасида кўтарган давлат ва жамият ўз маънавий такомилида бир қадар юксалиш жараёнини амалга оширган ҳисобланади. Чунки узоқ йиллар турли синовлар натижасида ҳаёт сабоқларини олган, бебаҳо ҳаётий тажрибага эга бўлган кекса авлод вакилларини қадрлаш ва эъзозлаш – ҳар жиҳатдан муҳим ва инсоний бурчдир. Шу жиҳатдан, инсон қадрини, айниқса, кексалар тириклигини муҳим инсоний бурч сифатида билган ҳолда, уларни ҳар жиҳатдан қадрлаш, эъзозлаш давлатимиз сиёсатининг асосига қўйилди ва бир қанча ишлар амалга оширилиши белгиланди. Чунончи, муҳтарам Президентимиз И.Каримов томонидан жорий йил “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилиниши тинчликсевар, бағрикенг халқимизнинг жисмонан ҳимояга муҳтож қатламига бўлган эътибори бўлди.