Мустaқиллик – бу ҳeч кимгa қaрaм бўлмaсдaн, ўз миллий мaнфaaтлaрни, узoқ вa дaвoмли мaқсaдлaрни кўзлaб, иқтисoдиётнинг бaрқaрoр суръaтлaр билaн ўсишини тaъминлaш, aҳoлининг фaрoвoнлигини, xaлқaрo мaйдoндa Вaтaнимизнинг oбрў-эътибoрини мунoсиб дaрaжaгa кўтaришдир.
Ўтгaн йигирмa уч йил дaвoмидa эришгaн вa жaҳoн тaн oлгaн ютуқ вa мaррaлaр яъни, миллий дeмoкрaтик дaвлaт қуриш, иқтисoдиётни янги aсoсдa тaшкил этиш, ҳaётимиз дaрaжaси вa сифaтини oшириш бoрaсидaги кeнг кўлaмли ишлaр, шaҳaру қишлoқлaр, бутун мaмлaкaтимизнинг қиёфaси тoбoрa oчилиб, oбoд бўлиб бoрaётгaнини кўрсатмоқда. Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов Мустақилликнинг 23 йиллиги тантанаси муносабати билан сўзлаган нутқларида “Мустақиллик, истиқлол деган улуғ неъмат аввало халқимизга эркинлик ва озод ҳаётни берган, инсоний шаънимиз, миллий онгимиз, қадр-қимматимизни тиклаб, барчамизга ўзлигимизни англаш туйғусини, тилимиз, муқаддас динимизни, қадрият ва урф-одатларимизни қайтариб берган, Ватанимиз тарихида ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайдиган буюк санадир” деган эдилар.
Дарҳақиқат, бугун она диёримизда бўйлаб, байрам шукуҳи кезмоқда. Ҳар бир инсон қалбида ғурур, кўзида қувонч, тилларда эса, “Ягонасан, муқаддас Ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним! шиори янграмоқда.
Фаровонлик ҳукм сураётган ушбу заминда Ватанга муҳаббат, вафою садоқат, уни севиб, ардоқлаб, кўз қорачиғидек асраш, ҳар бир инсоннинг муқаддас бурчидир.
Шу жиҳатдан, 2 сентябрь куни Тошкент ислом университетида ўзгача шукуҳ ва бир олам қувончлар билан мустақилликнинг 23 йиллиги ҳамда янги 2014-2015 ўқув йилининг илк кунининг бошланиши кўтаринки руҳда ўтказилди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси садолари остида Давлат байроғи кўтарилиши билан бошланди. Сўнгра университет ректори, профессор Абдуллаев Равшан Ваҳидович сўзга чиқиб, мустақиллик шарофати билан амалга оширилган бунёдкорлик ишлари, ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий-маърифий соҳаларда эришилган ютуқлар беқиёс аҳамиятга эга эканлиги, айниқса, ёшларнинг билим олишлари, илмий салоҳиятга эга бўлишлари учун берилаётган кенг имкониятлар ҳақида қисқача гапириб, яна бир бор бугунги байрам билан ҳаммани муборакбод этиб, баркамол авлод, етук инсонни тарбиялашда устоз-мураббийларга куч-қувват, талабаларнинг илмий-ижодий ишларига зафарлар тилади.
Тадбир кўтаринки руҳда ўтар экан, тадбирга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг масъул ходими Камолжон Комиловнинг самимий фикрлари талабаларни янада руҳлантирди. Камолжон ака, Президентимиз Ислом Каримов мустақилликнинг 23 йиллик байрами муносабати билан сўзлаган нутқларидан парча келтирар экан, жумладан Ўзбекистон ҳеч кимдан кам бўлмаган, буюк аждодларни бағрида камолга етказган буюк давлат эканлигини, иқтисодий жиҳатдан ҳали юқори ўринда бўлмасада, аммо маънавий жиҳатдан юқори ўринда туришини фахр билан таъкидлади. Университетнинг талаба-ёшларига буюк аждодларнинг муносиб авлодлари бўлиш бахтини тилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий ҳазрат Усмонхон Алимов улуғ ва қадрли байрам билан табриклар экан, фаровон, тинч ва жаннатмакон юртимизга кўз тегмаслигини, янада тараққий этиб, гуллаб-яшнашини, гўзал диёримизда таълим олаётган ёшларнинг баркамол, етук шахс бўлишларини мамнуният билан таъкидлади ва талаба-ёшларимизнинг илм чўққиларини забт этишларида омадлар тилади.
Шунингдек, талабаларнинг ота-оналари, 1-курс талабалари, университет қошидаги академик лицей ўқувчилари сўзга чиқиб, ўзларининг илиқ ва самимий дил изҳорларини билдирдилар.
Кўтаринки руҳда ўтган тадбир бевосита “Мустақиллик дарслари”га уланиб кетди.
Она Юртим, улуғ айёминг муборак бўлсин. Нурафшон ва осуда кунларингга кўз тегмасин. Бағрингда буюк фарзандларинг камолга етаверсин:
Ватаним тупроғинг олтин, бебаҳо,
Нурафшон кунларинг шукуҳли, танҳо.
Дунёларни лолу ҳайрон этгувчи,
Буюк фарзандларинг авлиё, даҳо.
Лола Азимова