avatar
Куч
824.45
Рейтинг
+317.79

Azimova Lola Karimovna

Мақолалар

Тўртликлар

Блог им. lolaazim

Давлат деб топганинг бир сиқим тупроқ,


Умр йўлларинг ҳам бир хазон япроқ.


Шошасан, югурасан дунё моли деб,


Охири топганинг кафандир бироқ.


***


Эй инсон ўзлигинг ҳамиша англа,


Аллоҳнинг каломин қалбингла тингла.


Ўткинчи дунёда ўтмасдан умринг,


Ҳаётинг йўлини покликла ўнгла.


***


Дунёга мен қачон келдим билмасман,


Не амал, не савоб қилдим билмасман.


Аллоҳим бўйнимга юклаган фарзин,


Қай бирин гўзалроқ этдим билмасман.


 


Лола Азимова


 

Соғлом бола – жамият тараққиёти асоси

Toshkent islom universiteti bitiruvchilari
Илм-фан

 


    Бола саломатлиги – бу жамият тараққиёти, юрт фаровонлиги демакдир. Фарзандлари соғлом юртгина тараққий этади, юксалади. Қачонки, фарзандлар соғлом, баркамол бўлса, шундагина жамиятда маънавий соғлом муҳит юзага келади. Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов жорий йилни “Соғлом бола йили” деб эълон қилишлари, шунингдек, “Соғлом бола йили” Давлат дастури қабул қилиниш, бу юзасидан бир қанча ишлар босқичма-босқич амалга оширилиши замирида, жамиятда соғлом, ҳар томонлама етук, баркамол авлодни шакллантириш, бунинг натижасида эса, келажаги буюк давлатни қуришдек улкан вазифаларни амалга ошириш ётади. Зотан, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қура оладиган ёшлар, албатта соғлом ва баркамол бўлишлари керак.